15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,9 °C

Биласизми?
26 Фев  2019 1657

Энг соғлом мамлакат номи аниқланди

«The Local»нинг хабар қилишича, Испания энг соғлом мамлакат, дея расман тан олинди.

 

«Bloomberg» томонидан тузилган дунё мамлакатлари индексига кўра, 2017 йилда олтинчи ўринда турган Испания давлати 169 мамлакат орасида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Айтилишича, рейтингни тузишда демографик ва экологик кўрсаткичлар баҳоланган.

Испания Европа иттифоқи давлатлари орасида узоқ умр кўриш кўрсаткичлари энг юқори давлат ҳисобланади ва 2040 йилга бориб, Японияни ҳам ортда қолдириши кутилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатнинг зайтун мойи ва ёнғоқларни ўз ичига оладиган Ўртаер денгизи парҳези жиддий юрак қон-томир касалликларининг камайишига олиб келган.

Шунингдек, Испания миллий соғлиқни сақлаш хизмати дунёдаги энг яхшиси сифатида тан олинган.

Рейтингнинг дастлабки ўнталигига яна тўрт Европа давлати кирган: Исландия (учинчи), Швейцария (бешинчи) ва Норвегия (тўққизинчи).

Сал илгарироқ шотландиялик олимлар қанақа генлар билан инсон узоқ умр кўриши мумкинлигини аниқлашган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech