09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Ҳарбий
21 Янв  2020 912

«Энг илғор мутахассис» аниқланмоқда

Ғурумсарой дала ўқув марказида Мудофаа вазирлиги аралаш таркибдаги ҳарбий қисмларнинг муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида «Энг илғор мутахассис» танловининг республика босқичига старт берилди.

Ушбу танловда ҳарбий хизматчилар 6 та йўналиш ҳамда ўзларининг касбий маҳоратлари бўйича ўзаро беллашадилар.

«Мен ғолиб» шиори остида ўтказилаётган мазкур мусобақанинг очилиш маросимида барча ҳарбий округлардан келган ҳарбий хизматчилар, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Наманган вилояти Поп тумани ўқувчи ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Маросимда Шарқий ҳарбий округда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

«Энг илғор мутахассис» танлови 24 январь кунига қадар давом этади, дея хабар беради Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech