09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Ҳарбий
23 Янв  2020 837

“Энг илғор мутахассис” танловида кучлилар ғалаба қозонади

«Фориш» дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги аралаш таркибдаги ҳарбий қисмларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари ўртасида “Энг илғор мутахассис” танловининг навбатдаги босқичи иштирокчилари ғолибликни қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солиб, ўзаро беллашмоқда, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Танловда ҳарбий хизматчилар бир нечта йўналиш бўйича ўтган вақт давомида тўплаган билим ва кўникмаларини амалда синовдан ўтказмоқда. Дастлаб, юрт ўғлонлари 3 минг метр ҳамда 100 мертга югуриш, турникда тортиниш бўйича меъёрларни топширдилар.

Кейинги босқичда ҳарбий хизматчиларга ўта масъулиятли ҳамда мураккаб топшириқ юклатилди. Мусобоқа иштирокчилари 400 метр масофадан иборат турли тўсиқлардан ўтиш ва хавфсиз йўлак очиш бўйича билимларини синовдан ўтказди. Мусобақа 24 январга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech