24 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -5,8 °C

Энергетика
4 Мая  2020 3162

Энергия таъминотига янгича ёндошув

Ҳукуматимиз томонидан «2020 – 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси» қабул қилинди.

Ушбу стратегия халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, жадал ривожланаётган аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг энергияга бўлган талабини қондириш мақсадида соҳани тубдан ислоҳ қилишга йўналтирилган.

Ҳужжатнинг стратегик мақсади – Ўзбекистон аҳолисини ва иқтисодиётини рақобатбардош нархларда электр энергия билан таъминлаш, энг яхши жаҳон амалиётлари ва жаҳон электр энергетикасидаги замонавий тенденцияларни қамраб олувчи мувозанатланган энергетика секторни ривожлантиришдир.

Концепцияда қуйидагиларга йўналтирилган устувор йўналишлар кўзда тутилган:

мавжуд электрстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек электр энергия ишлаб чиқариш бўйича энергия самарадор технологиялардан фойдаланган ҳолда янги электр станцияларини қуриш; электр энергияси ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш;

қайта тикланадиган, айниқса, қуёш энергияси манбаларини ривожлантириш; тариф сиёсатини такомиллаштириш ва улгуржи бозорга чиқишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш.

2030 йилгача қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:

- Электр энергиясининг ўрнатилган қувватини 12,9 ГВт дан 29,3 ГВтгача, ишлаб чиқаришни эса 63,6 млрд кВт⋅с.дан 120,8 кВт⋅с.гача кўпайтириш;

- электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги табиий газ сарфини 16,5 миллиард кубометрдан 12,1 миллиард кубометргача қисқартириш;

- электр энергияни узатишда йўқотишларни 2,35% га, ва уни тақсимлашда – 6,5% га камайтириш (2019 йилдаги даражани 1,85 маротаба камайтириш).

Ҳужжатда қайта тикланувчи энергия манбаларининг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчилигини кенг қўллаш чоралари ҳам белгиланган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech