04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,3 °C

Энергетика
12 Мар  2020 431

Энергетиклар ва «Enpetrol» ҳамкорлиги нима беради?

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Enpetrol Enerji» халқаро компанияси вакиллари қабул қилинди.

Жорий йил 10 мартида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Enpetrol Enerji» халқаро компанияси раиси Эржан Энгин раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар давомида меҳмонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган энергетика, нефть-газ ва кимё соҳасидаги истиқболли лойиҳалар билан, жумладан  халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган янги генерация қилинувчи қувватларни барпо этиш бўйича тайёргарлик  босқичидаги  лойиҳалар таништирилди.

Ўзбекистоннинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш жараёни салоҳиятли инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

«Enpetrol Enerji» – бу халқаро инжиниринг, ишлаб чиқариш ва қурилиш компанияси бўлиб, у энергетика, нефть-газ, нефть ва нефть-кимё саноати соҳасидаги лойиҳаларга, шунингдек саноат объектлари қурилишига ихтисослашган.

Музокаралар натижаси бўйича томонлар амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини батафсил ўрганиб чиқиш учун «Enpetrol Enerji» компаниясига зарур маълумотларни тақдим этишга келишди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech