21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Мамлакатимизда
5 Фев  2019 1385

Энергетика вазирлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда Энергетика вазирлиги ташкил этилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Вазирликнинг асосий вазифаси ёқилғи-энергетика тармоғида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.

Қуйидагилар вазирлик таркибига ўтказилди:

  • Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги;
  • Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
  • Электр энергетикада назорат инспекцияси.

“Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти тугатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech