23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Урбанизация
12 Янв  2019 2147

Энди ер участкалари хусусийлаштирилади

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:

- юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

- жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

- хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;

- жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;

- хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech