25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Биласизми?
1 Фев  2019 960

Энди яроқсиз пластик идишлардан аэрогель олиш мумкин

Дунёдаги кўплаб илмий жамоалар, олимлар, муҳандислар жаҳонда ишлаб чиқарилаётган катта миқдордаги пластикларни қайта ишлашнинг юқори самарали усулини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Бу муаммо сайёранинг катта қисмидаги аксарият аҳолининг экологик масъулияти сустлиги сабаб тобора жиддий тус олмоқда. Чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлагандан кўра углеводород хомашёдан ПЭТ-материалларнинг янги кўринишини ҳосил қилиш анча осон.

Афсуски, эколог ва фаолларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳосил бўлаётган пластик чиқиндиларнинг миқдори йил сайин тобора ортиб боряпти. Қайта ишланаётган пластикларнинг кўрсаткичи эса қониқарли даражада эмас.

Сингапурлик олимлар бу муаммога ажойиб ечимни таклиф этишмоқда. У яроқсиз пластик идишлардан аэрогель олиш имконини беради.

Сингапур Миллий университети мутахассислари фойдаланилган ПЭТ-идишлардан арзон ва кенг тарқалган кремний диоксиди ёрдамида аэрогель ишлаб чиқаришни таклиф этишмоқда. Бу материал билан пластик идишлардан олинадиган полиэтилентерефталат толаларига ишлов берилгач, ПЭТ-аэрогель номли янги материал ҳосил қилинади. Аэрогелнинг бу турини турли кимёвий моддалар билан тўлдириш ва материалнинг янги хусусиятларини ҳосил қилиш мумкин. Олимлар янги маҳсулот ёнғинга чидамли, заҳарли газлардан ҳимоя қилувчи махсус кийимлар, ниқоблар, нефтдан тўкилган ёғсимон доғларни ўзига сингдирувчи материал каби  бошқа нарсаларни ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этишига ишонишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech