23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2019 1018

Энди талабалар маълумотномани  Давлат хизматлари агентлигидан олади

Маълумки, барча вазирлик ва идоралар бир-бири билан узвий боғлиқ. Кўплаб ишлар Давлат хизматлари марказларида амалга ошириляпти. Чунки барча қулайликлар яратилган. Бу йилдан бошлаб хабар берилганидек, олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар ҳужжатларни Давлат хизматлари агентлиги, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, ўрта махсус ва олий  таълим муассасаларидан ўқиш жойидан маълуотнома тақдим этиш, яъни шу муассасада ўқиётгани ҳақидаги маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилинади. Бу бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилди. Тизим тармоққа уланган. Бу амалиёт 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ишлай бошлайди.

Шунингдек, таълим тўғрисидаги дипломларнинг дубликатини бериш ҳам 2020 йил 1 январдан бошлаб Давлат хизматлари агентлигидан берила бошланиши режалаштирилган. Айни вақтда бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech