27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
21 Янв  2019 985

Энди мурожаат бўлиши кутиб ўтирилмайди, балки муаммолар жойига бориб ўрганилади

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли муаммоларини аниқлаш, мурожаатларнинг қонуний ва сифатли кўриб чиқилиши ҳақида гапириб, Халқ қабулхоналари фаолиятида мутлақо янги тизимга – сифат жиҳатидан янада юксак босқичга ўтилиши ҳақида маълум қилган эди. Орадан кўп ўтмай “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинди.

Хўш, бу фармоннинг қабул қилиниши қандай сабаб-омиллар билан боғлиқ? Соҳадаги қандай муаммолар мазкур ҳужжатга асос бўлди? Ушбу йўналишдаги ўзгаришлар қайси жиҳатларда намоён бўлади?

Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 февралдан бошлаб Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинмоқда.

Мазкур янги тизимнинг биринчи ўзига хос жиҳати шундаки, бундан буён Халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таъминлайди. Яъни, энди Халқ қабулхоналари мурожаат келиб тушишини кутиб ўтирмайди, ўзи масъул бўлган ҳудудда мавжуд бўлган муаммоларни уйма-уй, объектма-объект юрган ҳолда аниқлайди.

Фармонда белгиланган яна бир янгилик – туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари бошчилик қиладиган секторлар штаблари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларни маҳалла ва хонадонлар, оилалар кесимида таҳлил қилиб, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа – бир йиллик ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаси шакллантирилади.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантириши белгиланди.

Президент Фармони билан Халқ қабулхоналарига бир қатор қўшимча вазифалар ҳам юклатилди. Хусусан, энди Президент Халқ қабулхоналари секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш борасидаги фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боради.

Юқорида қайд этиб ўтилган кенг кўламдаги долзарб вазифаларни бажариш шунга мутаносиб мақом ва ҳуқуқларга эга бўлишни ҳам талаб этади, албатта. Фармонда масаланинг ана шу амалий жиҳатлари ўз ечимини топган – Халқ қабулхоналарига бир қатор ҳуқуқлар берилиб, катта имкониятлар яратилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech