25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Кейинги авлод
15 Мар  2019 1119

“Энди мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади” мақоласи бўйича ХТВ изоҳ берди

Хабарингиз бўлса, бир неча оммавий ахборот воситаларида “Энди мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади” мавзусида мақолалар эълон қилинган эди. Мазкур мақолалар бўйича Халқ таълими вазирлиги изоҳ бериб ўтди.

 

“Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида умумий ўрта таълимнинг мажбурий эканлиги белгиланган. Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болалар 6-7 ёшдан қабул қилинади ва умумий ўрта таълимнинг мажбурий эканлиги инобатга олиб мактабларга ўқувчилар 18 ёшгача жалб этилади.

Шу билан бирга, ўқувчиларнинг билим олиш ҳуқуқини таъминлаш ва таълимнинг кейинги босқичини давом эттиришига имконият яратиш мақсадида вояга етиб, мактаб ёшидан ошган, турли сабабларга кўра мактабни якунлай олмаган ёки мажбурий таълимга жалб этилмай қолган 18 ёшга тўлган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний аттестацияларни муваффақиятли топширган фуқароларгагина белгиланган тартибда маълумот тўғрисида ҳужжат (шаҳодатнома) берилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги кенг жамоатчиликка умумий ўрта таълимнинг мажбурийлигини яна бир бор эслатиб ўтади. ОАВ вакилларини нотўғри маълумотларни чоп этмасликка чақиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech