16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
3 Июл  2019 637

Энди “Ҳаж” ва “Умра” сафарига борадиганлар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтади

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (551-сон, 03.07.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech