06 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,9 °C

Биласизми?
3 Июл  2019 1608

«Электр самолётни ясаш мумкин», демоқда Маск

Илон Маскнинг айтишича, беш йилдан сўнг узоқ масофага учадиган электр самолётлари яратиларкан. Бу ҳақда Tesla асосчиси Twitterдаги самолёт аккумуляторларини муҳокама қилиш пайтида ёзиб қолдирган.

Унга савол берилди: «Самолёт батареялар ёрдамида уча оладими? Ёки бунинг учун етарлича қувватга эга батареялар ҳали яратилмаганми?» Маск жавоб берди: «Уча олади, лекин ҳозирча қисқа масофага».

Мулоқот давомида шунингдек, энергия зичлигига нисбатан реактив ёқилғи батареялардан устунроқ эканини ёзган. Батареялар учун 400 Вт/кг зичлик талаб этилади ва уларни беш йил ичида яратиш мумкин экан.

Бироқ Маск Tesla ёки унинг бошқа корхонаси электр самолётини ишлаб чиқаришни режалаштиряптими-йўқми, қайд этмаган. Бундан сал илгари вертикал учиш (VTOL) аэромобили лойиҳасига эга эканини маълум қилганди, аммо уни серияли ишлаб чиқарилиши борасида ҳеч нима демаган.

Янги баёнотга кўра, ҳозирда батареялар 300 Вт/кг энергия зичлигига эга. Маскнинг ҳисоб-китобларига кўра, 400 Вт/кг қувватга эга электр батареялар самолёт парвоз қилиши учун етарли бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech