02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Саломатлик
5 Мар  2020 3579

Элчи хотиржамликка чақиради

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен ватандошларга мурожаат йўллади.

Унда Корея Республикаси ҳукумати коронавирус билан курашни бошқа давлатларга нисбатан жадал равишда масъулият билан олиб бораётгани,

замонавий тиббиёт технологияси ва илғор тажриба асосида вирусга чалиниш ҳолатларини қисқа муддатда аниқлаш ва уларни даволаш бўйича барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Корея Республикаси ҳукумати ва тиббиёт соҳаси мутахассислари яқин келажакда вирус тарқалишининг камайишига ва унинг хавфини кескин камайтиришга ишонч билдириши айтиб ўтилган.

Элчи бундай вазиятда Ўзбекистон фуқароларини ташвишга тушмасдан хотиржамлик сақлашга чақирган, шу билан бирга, одамлар йиғиладиган тадбир ёки жойларга бормасликни, ушбу вирусга қарши курашиш учун тавсия этилган эҳтиёт чораларини қатъий бажаришларини сўраган.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси коронавирус сабабли пайдо бўлаётган муаммоларни тезкорликда бартараф этиш учун 24 соатлик иш тартибига ўтказилганини қайд этган.

деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech