18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Спорт
14 Янв  2019 1305

Эктор Купер: “Кейинги ўйинда ҳам ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз”

Туркманистонга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида фикрларини билдириб ўтди.

“Натижадан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди.

Кейинги ўйинда ҳам ўйинимизни янада яхшилаб, ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Бугунги ўйинда ҳимоя чизиғидан кўнглим тўлди. Баъзи хатоларимиз бор. Ўйиндан ўйинга бу хатоларни тўғирлашга ва жамоамизни янада шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Бизнинг асосий мақсадимиз натижага эришиш. Ўйин қандай бўлишидан қатъий назар ўзимизга керакли натижага эришиш. Уммонга қарши ўйинда ҳам бугунгидек ҳаракат қилмоқчи эдик. Лекин натижа учун эҳтиёткорроқ ўйнашга  мажбур бўлгандик. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

Мен ҳар доим бутун жамоа ўйинини таҳлил қилишга ҳаракат қиламан. Алоҳида футболчилар ҳақида фикр билдирмайман. Лекин истистно сифатида айтишим мумкин, Икром Алибоевни бугун марказда ўйнатдик. У жуда яхши футболчи. Исталган позицияда ўйнай олади”, – деди Купер.

 ЎФА матбуот хизмати

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech