22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Энергетика
23 Ноя  2019 1630

Ўзбекистон socar компанияси билан бирга нефть-кимё маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Озарбайжон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делагация таркибига «Socar»,«Socar Trading» ва «Chemtrade LLC» компаниялари вакиллари кирди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон томони номидан энергетика вазири ўринбосари, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти вакиллари иш юритди.

Томонлар Европа йўналишидаги кимёвий ва нефткимё маҳсулотлари экспортига йўналтирилган қўшма корхонани ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди.

Ушбу режалар Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши йиғилиши (2019 йил, 15 октябрь, Баку) доирасидаги учрашувлари пайтида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилади. 

Учрашув давомида Озарбайжон делегацияси раҳбари, «SocarTrading» компанияси нефтькимё маҳсулотлари департаментининг маркетинг ва сотув бўйича бош директори Руфат Катибли Ўзбекистоннинг нефтни қайта ишлаш заводларига углеводород хом ашёсини етказиб беришдан манфаатдор эканлигини ҳам маълум қилди.

Учрашув якунларига кўра, мақсадлар баённомаси, шунингдек, SOCAR, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ ўртасида қўшма корхонани тузиш тўғрисидаги “Йўл харитаси”ни тайёрлаш ва имзолаш ҳақида келишувга эришилди ва у кимёвий, нефткимё маҳсулотлари ва ўғитларни Европа бозорларига етказиб бериш билан шуғулланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech