20 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Бизнес
17 Июн  2020 961

Гилос экспорти икки бараварга кўпайди

 2020 йил 1 июнь ҳолатига 11 та мамлакат бозорида 48 миллион долларга умумий ҳажмда 23,5 минг тонна гилос сотилган.

 

Бугунги пандемия шароитида бу яхши кўрсаткич. Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 12,4 минг тонна харид қилиб, энг юқори ўринни эгаллади. Улар орасида Россия — 6,7 минг тонна, Қирғизистон эса 4,1 минг тонна харид қилган.

Сўнги йилларда Корея Республикаси ҳамда Таиландга ҳам Ўзбекистон гилосининг экспорти амалга ошириляпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси статистика давлат қўмитаси.

Жорий ил 1 июнь ҳолатига Корея Республикасида 51,8 тонна гилос маҳсулоти 206,8 минг долларга сотилган.

Юқорида қайд этилган рақамлар янада кўпайиши мумкин. Чунки чет элларга ушбу турдаги мева экспорти давом этяпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech