17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,8 °C

Маданият
4 Июл  2019 1234

Кўзойнакли сеҳргар бола ҳақида энди сериал

«We Got This Covered» нашри манбаларига кўра, «Warner» студияси «Гарри Поттер» деб номланган сериал устида иш бошлаган. Лойиҳа эндигина бошланган ва шу боис тафсилотлар жуда кам. «Warner» компанияси эса ушбу маълумотни ҳали расман тасдиқламаган.

Манбаларга кўра, воқеалар ривожи асл ҳикоя ҳаракатларидан бир неча ўн йиллар олдин содир бўлган ҳодисаларга бағишланган. Англаганингиздек, сериал диққат марказида Хогвартсда ўқидиган ва ишлайдиган мутлақо янги қаҳрамонлар бўлади.

«Кинопоиск»нинг қайд этишича, «Гарри Поттер» сериали «Warner» студияси учун мантиқий ҳаракат ҳисобланади. Негаки, ушбу қаҳрамон ҳақидаги фильмлар унга машҳурлик келтирди ва компания тарихидаги энг муваффақиятли воқеалардан бирига айланди. Бундан ташқари, яқин келажакда «WarnerMedia» стрим-хизмати ишга туширилади, бунинг учун Гарри Поттер ҳақидаги сериал жуда муваффақиятли лойиҳа бўлиши мумкин.

Оригинал ҳикоядан олдин кечган кўпгина воқеалар «Сирли махлуқлар ва улар қаерда яшайди» фильмларида ҳам тилга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech