26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36 °C

Долзарб
14 Фев  2019 1471

Ўзбекистонда статистиканинг ҳолати

БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси Ўзбекистонда халқаро статистика стандартлари ва илғор амалиётнинг татбиқ этилиши ҳақидаги маърузани эълон қилди.

Ушбу ҳужжат БМТ ЕИКнинг Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси, Европа комиссияси ва Европа эркин савдо уюшмаси билан ҳамкорликдаги умумлаштирувчи қисқа маълумотлари натижасидир. Умумлаштирувчи маълумотлар эса экспертларнинг 2018 йил 29 октябрдан 2 ноябрга қадар амалга оширган миссияси чоғида тўпланган.

Маъруза уч асосий соҳани қамраб олади: БМТнинг расмий статистикасига асос бўла оладиган принципларга риоя қилиниши, институционал масалалар ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни ҳам ўз ичига олган статистика фаолиятининг асосий соҳалари.

Умуман олганда, халқаро экспертлар Ўзбекистондаги статистика тизимларининг ривожланиш даражаси ва халқаро стандартларнинг жорий этилгани борасида яхши таассуротга эга бўлдилар. Тўғри, ҳали айрим соҳаларни халқаро стандартларнинг сўнгги версияси ва илғор амалиёти билан таъминлаш борасида маълум ишлар амалга оширилиши лозим. Бироқ аксарият вазиятларда бу ишлар аллақачон бошланиб кетган ва келгусида уни якунига етказиш борасидаги аниқ режалар мавжуд, дейилади маърузада.

Халқаро экспертларнинг фикрича, сўнгги марта Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш 1989 йилда ўтказилгани катта муаммо ҳисобланади. Бу иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни ўлчашда асосий демографик маълумотлар манбаи сифатида муҳим аҳамиятга эга.

Маърузада келтирилган 57 та тавсия орасида энг муҳимларидан бири 2022 йилда ўтказиш тавсия этилаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёнига тайёргарлик кўриш, унга бирламчи эътибор қаратиш ва ҳар томонлама кўмаклашишдир.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech