26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Спорт
25 Фев  2019 1114

Дзюдочиларимиз Озарбайжондаги турнирда навбатдаги медалларни қўлга киритишди

Аввал хабар берилганидек, ёш дзюдочиларимиз Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги халқаро турнирда иштирок этмоқда.

 

Кеча ўтказилган баҳсларда -57 кг вазн тоифасида Шукуржон Аминов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Қизлар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Ирисхон Қурбонбоева ҳам олтин медалга сазовор бўлди. +90 кг вазнли Исломбек Равшанқулов ҳам терма жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйди. -66 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Самандар Тошбоев эса бронза медали соҳибига айланди. Бу ҳақди Миллий олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) олтин, Хосият Ҳасанбоева (-44 кг) эса бронза медалига эга чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech