26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Спорт
4 Мар  2019 1142

Дзюдочиларимиз Марокашдаги мусобақада иштирок этишади

8-10 март кунлари Марокашнинг Марракеш шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензион рейтинг очколарини берувчи жорий мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

 

Ушбу турнирда иштирок этиш учун мураббийларимиз 14 спортчини танлаб олишган. Унга кўра қуйидаги таркиб Марокаш сафарига йўл олади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев ва Достон Рўзиев;

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов ва Сардор Нуриллаев;

-73 кг: Ҳикматилла Тўраев ва Ғиёсжон Бобоев;

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев;

-90 кг: Яҳё Имомов;

-100 кг: Шерали Жўраев ва Муҳаммадкарим Хуррамов;

-57 кг: Амина Мамедова;

-63 кг: Ҳожинисо Комолиддинова;

-70 кг: Муҳайё Ибрагимова;

-78 кг: Шоҳиста Анорова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech