10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Транспорт
3 Июн  2020 630

Янги заводимиз автолари савдога чиқади

«Volkswagen Caddy» русумли енгил тижорат автомобиллари Ўзбекистонда.

«Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида «Volkswagen Caddy» енгил тижорат атвомобилларини ишлаб чиқарувчи заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичда турибди.

Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонга «Volkswagen Caddy» автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовларb ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилди.

Бир вақтнинг ўзида «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фолксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинди. Шуни таъкидлаш жоизки, «Volkswagen Caddy» русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида «Жиззах Авто» компанияси ва дилерлик корхоналари ходимларини «Фолксваген» бренди глобал стандартларига мувофиқ ўқитиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди. 2020 йил май ойида «Фолксваген» компанияси мутахассислари иштирокида маҳсулот савдосини юритиш ва автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича илк ўқув тренинглар ўтказилди, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Volkswagen Caddy» — 7 ўриндиқли (5 ўриндиқли кўриниши ҳам мавжуд) йўловчи ва юк минивени. Автомобиль ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 км.га 9,3 литр, трассада 100 км.га 6,1 литр.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech