12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Урбанизация
15 Июл  2019 1353

Жасур Арипов: «Агентлигимизнинг асосий маҳсулотларидан бири аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг ягона стратегиясидир»

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари, Урбанизация агентлиги директори Жасур Арипов билан журналистларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг ташкил этилишига 2019 йил 9 июль куни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) «Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси»ни жамоатчилик муҳокамасига чиқиши сабаб бўлди.

Республикада йирик шаҳарларни ривожлантириш стратегияси ва стратегик платформасини яратиш Агентликнинг вазифаларидандир. Бу уларни аҳоли учун ривожланган инфратузилма, таълим, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш салоҳиятига эга ўзига хос жалб этиш марказларига айлантириш имконини беради. Натижада вилоятларда миграция кўпроқ маҳаллий тавсифга эга бўлади, пойтахтга эмас, балки ҳар бир минтақанинг йирик шаҳарларига йўналтирилади. Буларнинг барчаси, худди Сеулда бўлганидек, шаҳарларнинг табиий ўсиши ва ҳақиқий шаҳар агломерациясига айланишига ёрдам беради.

Арипов таъкидлаганидек, ўзига хос табиий қўшилиб кетишни аллақачон Фарғона ва Марғилон, Наманган ва Уйчи, Самарқанд ва Жомбой каби миллионлаб аҳоли билан бўлажак диққатга сазовор жойлар мисолида кўриш мумкин.

Жасур Арипов: «Урбанизатсия» тушунчасини ҳар бир киши ўзича тушунади ва Ўзбекистонда, афсуски, бу атамани кўпинча уй-жойларнинг бузилиши билан боғлайдилар. Аслида урбанизация узоқ ва кенг қамровли, демографик анъаналар, миграция жараёнлари, аҳоли бандлиги, яшаш жойларининг хавфсизлиги, экология ва бошқа кўплаб масалалар ва ҳаракатлар мажмуасини ўз ичига олган жараёндир. Умуман олганда, ер ресурсларини самарали бошқариш, шаҳарни режалаштириш, аҳоли ўсиши билан бирга шаҳар инфратузилмасини ва уй-жой қурилиши ривожлантириш масалалари ҳам шунга киради. Энг муҳими, шаҳарларнинг, шаҳар маданияти ва муносабатларининг ролини ошириш, шаҳар ташқарисида шаклланган замонавий маданий намуналарни тарқатиш жараёнидир».

Урбанизация концсепцияси босқичларда ва рақамларда:

2019-2020 йиллар: 120 шаҳар, 1070 қишлоқ ва 11 минг қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантириш, шунингдек, шаҳар хизматлари ва шарт-шароитлар стратегиясини шакллантириш;

2020-2025 йилларда: Самарқандда янги «диққатга сазовор жойлар»ни шакллантириш, Наманган ва Фарғона шаҳарларида миллион кишилик йирик шаҳарларни (агломерацияларни) ташкил этиш;

2025 йил: республиканинг 120 та шаҳрини зарур инфратузилма билан таъминлаш (камида 70%);

2030 йил: 1070 та посёлкани зарур инфратузилма билан таъминлаш (камида 70%);

2020-2040 йиллар: қолган 11 минг қишлоқ аҳоли пунктлари учун зарур инфратузилмани таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қакдар урбанизацияни ривожлантириш концепциясини яратиш жараёнида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш, транспорт коммуникациялари, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш тизимлари ва бошқа кўплаб соҳалардаги 30 дан ортиқ концепция ва дастурлар ўрганилди. Ҳужжатни ишлаб чиқишда ушбу тармоқлар учун масъул давлат идоралари, халқаро ташкилотлар Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) ва бошқа экспертлар иштирок этди.

Жасур Арипов: «Урбанизация концепциясининг мақсади исталган узоқ муддатли ривожланиш стратегияси каби, шаҳар ва шаҳар агломерациясини комплекс ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишдир, бу меҳнат ва инвестиция ресурсларига жозибадор бўлган илмий, инновацион ва маданий салоҳиятларни жамлаш имконини беради. Йирик шаҳарлар атрофида йўлдош шаҳарлар тармоғини кенгайтириш шунингдек, айрим шаҳарларнинг бирлашиши урбанизация ривожланишининг муҳим жиҳатларига айланмоқда. Бу эса йирик ва катта шаҳарларни истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, уй-жойларга жойлашув ва автомобиль трафиги юкланишини оптималлаштириш имконини беради».

Жасур Арипов: «Концепцияни тайёрлашда асосий эътибор ижтимоий, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмаси ва жамоат жойларини ривожлантириш билан тўлдириладиган мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга оширишга қаратилди. Ахир, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш даражаси шаҳарга киритилаётган инвестициялар ва қишлоқ аҳолисининг табиий миграцияси ҳажмига боғлиқ. Бу борада Концепцияда 2030 йилга қадар шаҳар аҳолисининг марказлаштирилган сув таъминоти ва табиий газ билан таъминланишини 90 фоизга, канализация тизимлари билан 68,9 фоизга, ҳозирги 16 кв.м.га рухсат этилган санитария нормаларига нисбатан киши бошига 20 кв. м.га турар-жой билан таъминлашни оширишга, 19 ёшгача бўлган аҳолининг олий таълимини қамраб олиш даражаси эса 50 фоизга (ҳозирда 20 фоиз қамраб олинган) етказилиши назарда тутилган. Бу мақсадларнинг барчаси, эҳтимол, ўсиш йўналиши бўйича қайта кўриб чиқилади».

Концепция алоҳида шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларининг қиёсий ва рақобатбардош устунликларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини оқилона жойлаштиришни назарда тутади.

Сирдарё вилояти мисолида Арипов минтақани ўзининг табиий салоҳияти – ҳудудий жойлашувидан фойдаланган ҳолда ривожлантириш имконини берадиган лойиҳа ҳақида сўзлади. Бугунги кунда вилоятнинг бир неча шаҳарлари орқали асосий магистрал транзит йўллари ўтмоқда: М34 Гулистон ва Янгиер, АН5 – Сирдарё ва Бахт, А376 – Ховос ва Ширин шаҳарларини боғлайди. Буларнинг барчаси Сирдарё вилояти ҳудудида йўл бўйидаги инфратузилмани ривожлантириш ва йирик транспорт марказини қуриш имкониятлари мавжудлигини билдиради, бу эса умуман бошқа тармоқларнинг табиий ривожланиши билан шаҳарларни кенгайтириш ва ривожлантириш учун бошланғич замин яратади.

Жасур Арипов: «Ҳар биримиз ислоҳотларнинг, айниқса, урбанизация каби кенг кўламли ва ижтимоий аҳамиятга эга ишларнинг шикоятларсиз бўлмаслигини тушунамиз. Мен ҳамма нарсани осон ва тез бажаришни тасаввур ҳам қилмаяпман. Барча саволларга дарров жавоб топиш жуда мушкул. Ҳали кўплаб муаммолар ва тушунмовчиликлар мавжуд ва улар пайдо бўлишда давом этади. Шу боис ахборотни тинглаш, эшитиш ва аҳолининг кенг қатламларига тўғри етказиш имкониятига эга бўлган журналистлар билан, шунингдек, эҳтимол, улар тескари алоқани ҳам таъминлашар, мулоқот қилиш биз учун жуда муҳим».

Турар-жойларни бузиш ва кўплаб «сити»ларни қуриш анъаналари ҳақида берилган саволга Арипов бирор объект ва бинони бузиш борасида ҳокимлик қарори қишлоқни ривожлантириш стратегияси асосида қабул қилинади, дея жавоб берди. Ишлаб чиқувчининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги эса бошқа масала. Бунда ҳар бир алоҳида ишнинг хусусиятларини тушуниш муҳимдир – объект тарихий ёки бошқа маданий аҳамиятга эгами ёки йўқ, бузилиш учун ҳақиқий шарт-шароит юзага келганми ҳисобга олинади. Ҳар қандай шароитда ҳам бузиш ва ўз-ўзидан қурилиш ишларини бошлаш ҳолатлари борасидаги хабарни ҳокимликка етказиш жамиятнинг бурчидир. Ушбу йўналиш бўйича Агентлик ўсиш қутбларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича янги механизмни жорий этишни режалаштирмоқда. Вазирликлар ва ҳокимликлар аҳоли пунктини ривожлантириш бўйича қарор қабул қилишда ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришлари лозим.

Жасур Арипов: «Агентлигимизнинг асосий маҳсулотларидан бири аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг ягона стратегиясидир. Иш кўзга кўринмас бўлиб туюлиши мумкин, аммо барчаси маълум бир вақт оралиғида юзага келадиган кенг қамровли жараёнлардир».

Юрий Корсунцев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech