17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Мамлакатимизда
16 Июл  2019 501

ДХМлар орқали 117 186 нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширган

Хбарингиз бор жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлига қадар бўлган вақт оралиғида абитуриентлар ОТМга ҳужжат топширди. Бу давр Давлат хизматлари марказлари учун янги тажрибаларга бой бўлди.

Хўш, мазкур жараён натижалари қандай?

Қабул якунига қадар Давлат хизматлари марказлари орқали жами 117 186 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтган. Уларнинг 44 фоизи, яъни 51 639 нафари 2019 йил битирувчиларига тўғри келади. 65 547 нафари эса олдинги йиллар битирувчиларидир, деб хабар беради Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

ОТМларга энг кўп ҳужжатлар Самарқанд вилояти Давлат хизматлари марказлари орқали топширилган. Уларнинг сони 37642 нафар абитуриентни ташкил қилди.

Бундан ташқари, фуқароларга қулай бўлиши ҳамда жазирама иссиқда сарсон бўлмасликлари учун, барча ДХМлар 24 соат иш режимида хизмат кўрсатишди. Натижада тунги соат 20.00 дан эрталаб 09.00 га қадар жами 7 216 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech