09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Биласизми?
17 Дек  2019 1077

Дунёдаги бориш энг кўп исталган саёҳат манзиллари аниқланди

Google компанияси фойдаланувчиларнинг қидирув сўровларини таҳлил қилиб, 2019 йил учун дунёдаги саёҳат қилишга бориш энг кўп исталган жойлар рўйхатини аниқлади.

«Қидирув 2019 да бир йил» тадқиқотининг тўлиқ натижалари Google Trends саҳифасида эълон қилинди.

Шундай қилиб, рейтингда биринчи ўринни ороллар мамлакати бўлган Мальдив эгаллади, ундан кейин Япония ва Франция Полинезиясидаги Бора Бора ороли жой олди. Биринчи бешталикда, шунингдек, Лас-Вегас шаҳри ва Мексика пойтахти Мехико ҳам бор.

Бундан ташқари, рейтингга Аляска, Янги Орлеан, Калифорния, Нью-Ёрк ва Коста-Рика ҳам кирган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech