11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,3 °C

Долзарб
7 Июл  2020 470

Дунёда коронавирус таъсири ҳамон юқори

Пандемия бошлангандан буён дунё миқёсида 11,7 миллиондан ортиқ аҳолида коронавирус инфекцияси аниқланган. Вирусдан зарарланиш оқибатлари ва келиб чиққан касалликлар туфайли 540 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, 6,6 миллион нафар бемор соғайди., деб хабар беради Worldometers.

WorldBank ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси коронавирус пандемияси сабабли октябрь ойида ҳар йилги кузги учрашувларини онлайн тарзда ўтказадиган бўлди.

Австралиянинг иккинчи йирик шаҳри Мелбурн маъмурияти коронавирус инфекциясининг янги рекорд даражада ўсиши туфайли фуқароларни 6 ҳафта давомида изоляция қилиш бўйича карантин чораларини қайта тиклади, деб хабар беради ABC.

Тожикистонда COVID-19 тарқалишини камайтириш мақсадида масофавий тўлов хизматига ўтилмоқда, деб хабар беради Avesta.tj ахборот манбаси.

Azernews хабар беришича, Озарбайжон ҳукумати умумий овқатланиш жойларида ижтимоий масофаланиш тартибини тасдиқлаган.

Болгарияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режими июль ойининг сўнгига қадар узайтирилди, деб хабар беради The Sofia Globe.

Ҳиндистон COVID-19 дан зарарланганлар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди, деб хабар беради John Hopkins University.

Буюк Британия Миллий Фанлар академияси президентининг сўзларига кўра, коронавирусни енгиш учун ҳар ким уйдан чиқишда ниқоб тақиши керак. Буюк Британия ниқобдан фойдаланишда кўплаб давлатлардан «ортда қолмоқда». Бу ҳақда BBC хабар беради.

Guardian тарқатган хабарга кўра, Пекин коронавируснинг янги ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида маълум қилган. Хитой 6 июлда коронавируснинг 8 та янги ҳолатини маълум қилганди. Барча ҳолатлар чет элдан ташриф буюрганлар орасида аниқланган, — дейилади хабарда.

Исроилда COVID-19 янги ҳолатларининг кескин ортиши натижасида иқтисодиётга чуқур таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қатъий чораларнинг олдини олиш мақсадида, баъзи чекловлар қайта жорий қилинди. Барлар, тунги клублар, спорт заллари ва тадбир заллари ёпилди, деб хабар беради Sky News.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech