03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Долзарб
10 Июл  2020 399

Дунёда коронавирус билан курашни давом эттиради

Worldometers ахборот манбасининг хабарига кўра, Жаҳон миқёсида 12,3 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 557 мингдан зиёд одам вафот этди, 7,2 миллион нафар бемор соғайган.

Худди шу манбанинг тарқатган хабарига кўра, Марказий Осиё давлатларида кунлик зарарланиш ҳолатлари қарийб 3 000 тани ташкил этмоқда, жами зарарланганлар сони 80 000 дан ортди.

АҚШ юқумли касалликлар бўйича эксперти ва ҳукумат маслаҳатчиси доктор Энтони Фаучининг айтишича, баъзи штатларда карантин чекловлари эрта бекор қилинди, шу сабабли энди инфекция авж олишига дуч келишди, деб хабар беради CNN.

BBCнинг тарқатган хабарига қараганда, Буюк Британияга 60 дан ортиқ мамлакатдан келган сайёҳлар жума кунидан бошлаб 2 ҳафта муддатда изоляцияланиши шарт эмас.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги баъзи Хитой оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Қозоғистонда коронавирусдан кўра ҳалокатли номаълум пневмония ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилди, деб хабар беради Zakon.kz

Массачусетс технология институти олими томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, жорий йилнинг августига қадар пандемия сабабли 15 000 га яқин америкалик вафот этиши мумкин, деб хабар беради US News.

Япониянинг иқтисодиёт вазири барлар ва тунги клубларда вирус касалликлари ҳолатлари янада тарқалишини олдини олиш мақсадида янги чекловлар белгиланиши лозимлигини таъкидлади, чунки бу жойлар май ойи охирларида мамлакатда фавқулодда ҳолат бекор қилингандан бери инфекциянинг «қайноқ нуқталарига» айланган, деб хабар беради The Business Times.

Yonhap News Agency тарқатган хабарга кўра, Жанубий Кореяга коронавирус касаллиги кўп қайд этилган мамлакатлардан келган чет эллик саёҳатчилар «манфий» тест натижаси тўғрисида сертификат тақдим этишлари керак.

Гонконг расмийлари COVID-19 инфекциясидан зарарланиш ҳолатларининг янги эпидемиясидан сўнг, душанбадан барча мактаблар қайта ёпилишини маълум қилди, деб хабар беради Bloomberg.

NYTда хабар беришича, Боливия президенти вазифасини бажарувчи Жанин Анес коронавирус юқтирган. Аввалроқ, Бразилия президенти ҳам COVID-19 натижаси мусбат чиққанлигини маълум қилган эди.

Африка тараққиёт банкининг маълумотларига кўра, пандемия яна 49 миллион африкаликнинг ўта қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай қилиб, 2020 йилда ўта қашшоқликда яшайдиган одамларнинг умумий сони 453,4 миллион кишидан ошиш эҳтимоли мавжуд, деб хабар беради African Development Bank.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech