03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Долзарб
10 Июл  2020 384

Дунё: Карантинни бўшаштиришга ҳали эрта

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида карантин бекор қилингандан кейин касалланишлар сони ошиши кузатиляпти.

Исроил ҳукумати COVID-19 нинг янги (қайталанган) эпидемиясига қарши курашиш учун жиддий карантин чекловларини жорий этди. Май ойида карантин чекловларининг тез бекор қилиниши натижасида мамлакатда коронавирус тез тарқала бошлади, кунлик касалланиш сони 1 000 дан ошди, деб хабар беради France24

BBC хабар беришича, Ҳиндистонда инфекциялар сони кунлик ортиши бўйича рекорд кўрсаткичлар кузатилмоқда ва ҳар куни қўшимча ўн минглаб ҳолатлар қайд этилмоқда. Аксарият тасдиқланган ҳолатлар июнь ойида, қаттиқ карантин чоралари бекор қилингандан кейин бир неча ҳафта ичида қайд этилган.

Қозоғистонда 13 июль коронавирусдан вафот этганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Президент Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилди, деб хабар беради Akorda.kz

СNN ахборот манбасининг хабар беришича, АҚШда коронавирус касалликлари сони кунига 60 минг кишидан, касалланганларнинг умумий сони эса 3 миллиондан ошган.

ЖССТ Google ва Facebook га COVID-19 бўйича аниқ тиббий маълумотларга ва ташкилотнинг манбаларига эркин киришни таъминлашда, шунингдек, сохта янгиликлар билан курашда ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради WHO.

Худди ўша манбанинг тарқатган хабарга кўра, ҳафта охирида ЖССТ мутахассислари коронавируснинг зоонотик манбасини аниқлаш учун Хитойга ташриф буюришади. Ташрифдан мақсад инфекцияни ҳайвонлардан одамга юқиш сабабларини ўрганишдир.

Эпидемиологик вазият ёмонлашуви туфайли 9 июлдан бошлаб Испания ҳукумати Барселона ва Каталония аҳолисига ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилади. Ниқоб тақиш қоидасини бузганлик учун фуқаролар 113 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади, деб хабар беради ABC News.

The Guardian тарқатган хабарга кўра, Япония пойтахтида инфекциядан зарарланишнинг кунлик ўсиши бўйича рекорд қайд этилган: 220 та янги ҳолат аниқланган.

Янги Зеландияда бир нечта киши, жумладан коронавирус «мусбат» натижаси тасдиқланган беморлар изоляция зонасидан қочгани сабаб полиция карантинга олинган меҳмонхоналарни туну-кун қўриқлайди, деб хабар беради Guardian.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech