29 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,2 °C

Долзарб
14 Июл  2020 1009

Дунё ҳамон коронавирус исканжасида

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳукуматлар янада қатъийроқ чора кўрмаса, коронавирус пандемияси «борган сари оғирлашиб бораверади», дея огоҳлантирмоқда. Бош директор доктор Тедрос Гебреесус кўплаб давлатлар нотўғри йўналишда ҳаракатланаётганини таъкидлади, деб хабар беради NYT.

Деярли 40 миллион аҳолига эга, ЯИМ ҳажми бўйича дунёда йирик иқтисодий рейтингда бешинчи ўринда турадиган Калифорния штати губернатори коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани боис штат бўйлаб барча барлар, ресторанлар, кинотеатрлар ва музейларни, шунингдек, штатдаги 30 та ҳудудда бино ичида одамлар тўпланишини олдини олиш мақсадида савдо ва фитнес марказлари, сартарошхоналарни ёпишга буйруқ берди. Бу ҳақда Guardian хабар беради.

Худди шу манбанинг тарқатган хабарига кўра, Буюк Британия тиббиёт фанлари академияси томонидан жалб қилинган шифокор ва олимлар сешанба куни мамлакат коронавируснинг иккинчи тўлқинига «тезкор тайёргарлик»ни бошлаши зарурлиги, бу вазият касалхоналарда энг оғир ҳолатларда 120 000 дан ортиқ бемор ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Германияда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, пандемия ва унинг оқибатлари сабабли ҳар икки фуқаронинг бирида стресс ҳолати кузатилмоқда, деб хабар беради DW.

Bloomberg ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, 2020 йилнинг иккинчи чорагида Цингапур иқтисодиёти аввалги чоракка нисбатан 41,2% га қисқарган, ҳозирда мамлакат тарихидаги энг йирик иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Маълумотларга кўра, ЯИМ йиллик ҳисобда 12,6% га қисқарган. Ҳукумат пандемия оқибатларини юмшатиш учун 72 миллиард доллар ажратди.

Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, COVID-19 ҳолатининг кунлик ўсиши деярли 4 000 тани ташкил қилмоқда, деб хабар беради CNN.

Айнан шу манбанинг тарқатган хабарига кўра, Боливия ташқи ишлар вазири Карен Лонгарик коронавирус юқтириб олган. Аввалроқ, Боливия президенти вазифасини бажарувчи Жанин Анесда мусбат тест натижаси тасдиқлангани ҳақида маълумот берилган эди.

Германиянинг Саксония вилоятида тест текширувидан ўтказилган 2 000 нафар ўқувчи ва ўқитувчининг жуда камчилигида COVID-19 га қарши антитаначалар аниқланди. Душанба куни Дрезден Университети клиникаси томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, эрта хавотирланишларга қарамай, мактаблар вирус тарқалишининг асосий ўчоқлари ҳисобланмайди, деб хабар беради Reuters.

New Zeland Herald да хабар беришича, АҚШда касаллик аломати бўлмаган бемор 60 сония ичида лифтда 71 кишига касаллик юқтирган. Бу эса коронавирус ҳавода аэрозол сифатида қолиши ва нафас олганда юқиш қобилиятини сақлаб қолиши мумкинлигини исботлайди. АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан нашр этилган янги тадқиқот симптомсиз беморлар «супер касаллик ташувчилар» эканлигини кўрсатган.

Apple компанияси пандемиянинг янги шароитларига мослашган ҳолда ходимларни масофадан ишлашга ундамоқда. Шунингдек, компания масофадан туриб ишлайдиган ходимлар учун зарур ҳолларда коронавирусга тест текшируви тўпламларини жўнатади, деб хабар беради Bloomberg.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech