29 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,5 °C

Долзарб
30 Июн  2020 602

Дунё ҳамон коронавирус исканжасида

Пандемия таъсири дунё мамлакатларининг иқтисодига тобора чуқурроқ таъсир ўтказяпти.

Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати бир кунда 1 905 тага ошди ва касалланганлар сони 41 313 кишига етди, деб хабар беради Worldometers.

BBC тарқатган хабарга кўра, Европа Иттифоқи пандемияга қарамай 1 июлдан ЕИ ҳудудига фуқаролари кириши мумкин бўлган 14 та мамлакатни эълон қилган, бироқ бу рўйхатга АҚШ, Бразилия, Россия, Туркия ва Хитой киритилмаган.

Қозоғистон ҳукумати эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қатъий карантин чораларини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Akorda.kz

Россия Федерациясида ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг деярли ярмида пандемия бошланганда жамғарилган маблағлари бўлмаган. Бу ҳақда РБК маълумот берган.

Шунингдек, ушбу манбанинг тарқатган хабарига кўра, Британиялик олимлар COVID-19 ни даволашда лопинавир ва ритонавир дори воситаларидан бирга фойдаланиш фойда кўрсатмаслигини маълум қилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойга бир гуруҳ мутахассисларни коронавирус келиб чиқиш манбасини аниқлаш учун юборади, деб хабар беради The Guardian.

АҚШнинг Лос-Анжелес штати коронавируснинг янги ўчоғига айланди, деб ёзади The Washington Post.

ABC ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, Янги Зеландия келгуси йилда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитини ўтказишдан воз кечган. Унинг ўрнига онлайн форум ўтказилади.

«Airbus» авиакомпанияси 2 йил ичида самолёт ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, 14 000 иш ўрнини босқичма-босқич қисқартириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Reuters.

Forbes тарқатган хабарга кўра, Хитой COVID-19 вакцинасини ҳарбийларда синовдан ўтказади экан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech