19 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,1 °C

Таълим
7 Дек  2019 1223

ДТМ абитуриентлардан йиғилган маблағ нималарга сарфлангани маълум қилинди

Давлат тест маркази 2019-2020 ўқув йилида абитуриентлардан йиғилган маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботни тақдим этди.

Унга кўра йиғилган маблағ қуйидагиларга ишлатилган:

- Энг тезкор принтерлар хариди - 840 млн 870 минг 316 сўм.

- Китоб тикадиган воситалар хариди - 199 млн 988 минг 154 сўм.

- Катта қувватли серверлар харид қилиш, уларни ўрнатиш ва ишга тушириш - 1 млрд 204 млн 206 минг 244 сўм.

- Бинолар ижараси учун - 1 млрд 942 млн 706 минг 950 сўм 18 тийин (Тошкент шаҳридаги бинолар бўйича).

- Гуруҳ назоратчилари иш ҳақи учун тўлов - 9 млрд 014 млн 745 минг 717 сўм 50 тийин.

- Гуруҳ назоратчилари учун тушлик сарфи - 763 млн 374 минг 250 сўм.

- Мобил алоқа воситалари тўлқинларини тўсувчи қурилмалар хариди - 688 млн 121 минг 120 сўм.

- Ичимлик суви хариди - 880 млн 494 минг 710 сўм.

- Шарикли ручкалар хариди - 336 млн 357 минг 552 сўм.

- Хизмат сафарлари учун тўловлар - 13 млн 262 минг 039 сўм 14 тийин.

Жами харажатлар: 15 млрд 884 млн 127 минг 052 сўм 82 тийин.

Бунда бошқа биноларнинг коммунал ва ижара тўловлари, бир ой мобайнида шартнома асосида жалб этилган ёлланма ишчилар, техник воситаларнинг шу даврда мунтазам ишлаб туришини назорат қилиш бўйича мутахассислар иш ҳақи киритилмаган. Булардан ташқари, маблағларнинг қолган қисмини қўшимча техника воситалари ва уларга заҳира қисмлар, тест синови жараёнлари ёзилган видео материалларни сақлаш учун катта хотирага эга қурилмалар, глушителлар хариди, хорижий экспертларни жалб этиш, хорижий мамлакатларда малака ошириш, кейинги ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари тайёргарлиги ва бошқалар учун йўналтириш режалаштирилган, дейилади ДТМ маълумотида.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech