05 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,2 °C

Мамлакатимизда
23 Июн  2020 1189

COVID-19 шароитида адолатга эришиш

Халқаро юристлар комиссияси, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масаласи юзасидан мунозаралар ташкил этилди.

Тадбирнинг кун тартибидаги асосий масала — COVID-19 пандемияси шароитида одил судлов, шу жумладан адвокатлар ва судлар хизматидан тўсқинликсиз фойдаланиш. Видеоконференс-алоқа имкониятлари орқали юздан зиёд экспертлар, хусусан суд корпуси ва адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари бир майдонга бирлашдилар.

Ушбу тадбир миллий ва халқаро экспертлар, жумладан, ҳуқуқшунослар, судьялар, БМТ органлари аъзолари, ҳуқуқий экспертлар, фуқаролик жамияти фаоллари, ННТ ва илмий доиралар учун Ўзбекистонда адолат ва инсон ҳуқуқларига эришишни таъминлаш бўйича асосий бўлган интерактив баҳсларда иштирок этиш имконини беради.

«Пандемия Адлия тизимлари учун ўзига яраша «етуклик тести» бўлди ва COVID-19га қарши чоралар шароитида кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилишга тўғри келмоқда», деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги

БМТнинг Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси минтақавий вакили Ришард Коменда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелетнинг «Пандемия билан самарали курашиш учун давлатлар муайян инсон ҳуқуқларини амалга оширишга айрим чекловлар қўйиши мумкин; аммо бундай чекловлар зарур, мутаносиб ва камситишларсиз бўлмоғи керак» — деган сўзларини келтирди, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати.

Мазкур эксперт муҳокамалари «Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар стандартларини илгари суришда фуқаролик жамиятини ривожлантириш (ИИМ ҳуқуқлари) (ACCESS)» лойиҳаси доирасида ташкил этилади ва Европа иттифоқининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари учун Европа воситалари (EIDHR) томонидан молиялаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech