21 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Мамлакатимизда
18 Июл  2020 1108

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш янги тартиб асосида

2020 йил 16 июлда Ҳукуматнинг 445-сонли «Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК устав фондидаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти ва «ЎзЛИТИнефтегаз» АЖнинг улушлари Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига берилади.

Шунингдек, «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК устав фондида Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг 0,1 фоиз улушини «Intecsea B.V.» (Нидерландия Қироллиги) компаниясига сотиш ҚК иштирокчиларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилади.

Маълумот учун, «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК Ҳукумат қарори билан ташкил этилган бўлиб, корхонанинг асосий фаолият йўналишларидан бири илғор технологияларни ва етакчи хорижий инвесторларни жалб этиш асосида Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурслари ва хом ашё базасини чуқур қайта ишлашга қаратилган янги лойиҳа ғояларини излаш ва ишлаб чиқиш ҳисобланади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech