30 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Саломатлик
2 Июл  2020 11013

COVID-19 билан касалланганларни уй шароитида даволаш бўйича клиник қўлланма тайёрланган

Ўзбекистонда COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморларни даволаш бўйича Вақтинчалик клиник қўлланма ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжат устида мамлакатимиз Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг экспертлари иш олиб бордилар.

 Мазкур клиник қўлланма Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг тавсияларига асосан тайёрланган.

Маълумки, Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлгача COVID-19 инфекциясини юқтириб олган барча беморлар фақат стационар шароитда кузатувга олинар ва даволанар эди. Шу билан бир вақтнинг ўзида коронавирус инфекциясининг енгил формасини юқтириб, уйида ўзини ўзи изоляция қилган беморларни масофадан туриб даволашнинг илғор халқаро тажрибалари устида ҳам ўрганиш олиб борилди. Бу стационар шифохоналардаги шифокорларга COVID-19 нинг оғир формаси билан касалланган беморларни муваффақиятли даволаш имконини бериш баробарида ушбу шифохоналардаги ҳолатни бир оз енгиллатишга олиб келади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан зудлик билан мазкур Клиник қўлланмани ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу қўлланма Миллий палата мутахассислари томонидан июнь ойи охирида тайёрланиб, 1 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

Клиник протокол уй шароитида даволанаётган COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари учун алгоритм ҳаракатини ўз ичига олган. Шунингдек унда беморлар ва унинг оила аъзолари учун тавсиялар, бемор уйида ўзини ўзи кузатиш жараёнини акс эттириб, натижасини ёзиб бориши зарур бўлган варақ ҳам ўрин олган.

COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморлар билан ишлайдиган Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари учун тавсиялар асосида бугунги кун шароитига тўғри келадиган клиник исботлар, тегишли амалиёт жиҳатлари, шунингдек, экспертлар хулосалари келтирилган.

Клиник протокол зарур бўлган кишилар — энг аввало шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари, умумий амалиёт шифокорлари, инфекционистлар, болалар инфекционистлари, терапевтлар, педиатрлар, пульмонологлар, оториноларингологлар, кардиологлар, невропатологлар, реабилитологлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, ҳамширалардир.

Ҳужжатда белгиланганидек, COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланишда шубҳа уйғотган беморларни кузатиш ишларини қаерда олиб бориш ҳақидаги қарор — тиббиёт муассасасидами ёки уйдами, — ҳар бир аниқ вақтда қабул қилиниши керак, шунингдек, клиник ҳолатга ҳам, ёрдамчи терапияга эҳтиёжга, касалликнинг оғир асоратининг ривожланиш хавфининг потенциал омилларига ва уй шароитига (бошқа ёрдамга муҳтож шахслар билан бирга яшашни инобатга олган ҳолда) боғлиқ бўлиши мумкин.

Беморни уй шароитида даволашни ташкил этиш ҳақидаги масала қуйидаги ҳолатларда кўриб чиқилади: касалликнинг енгил формасида ёки белгиларининг кам кўринишида, албатта, шундай шароитдаки, қачонки кутилмаганда оғирлашиб кетиш хавфи бўлмаса.

Қайд этилишича, бемор ва унинг оила аъзоларига доимий кўмак кўрсатилиши керак. Улар билан санитар-тушунтириш ишлари олиб борилиши ва бутун даволаш жараёнида улар ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш керак бўлади.

Шуни қўшимча қиламизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий палатаси мутахассислари томонидан COVID-19 билан касалланган барча беморларни стационар шароитда даволаш бўйича Вақтинчалик тавсиялар жорий йил май ойида тайёрланган. Ва ушбу тавсиялар Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси мутахассислари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги тавсияларидан келиб чиқиб, июнь ойида янгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech