02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Энергетика
25 Мар  2020 493

Энергетика вазирлиги жавоб беради

Ўзбекистонда электр энергиясидан фойдаланишда табақалаштирилган тарифлар жорий қилинадими?

Ушбу саволга жавоб беришдан аввал Энергетика вазирлиги қуйидагича маълумот билан таништиради: Электр энергиясидан фойдалашда табақалаштирилган тарифлар кўп мамлакатларда қўлланилади. Улар тарифларни шакллантириш ва тегишли равишда электр энергияси ҳақи тўланишининг мослашувчан тизимини жорий қилиш имконини беради. Истеъмолчи ёки кун зоналари бўйича табақалаштирилган  тариф (одатда, кечқурун электр энергия арзонроқ бўлади), ёки бир ставкали тариф (яъни, кун давомида электр энергиянинг нархи бир хил бўлади) бўйича шартнома тузиш имкониятига эга. Бундан ташқари, истеъмол ҳажмига кўра табақалаштирилган тарифдан (базавий меъёрдан фойдаланган ҳолда) фойдаланиши мумкин.

Жавоб: Ўзбекистонда жорий қилинаётган «ақлли ҳисоблагичлар» – АСКУЭ тизими амалда электр энергиясидан фойдаланишда табақалаштирилган тарифга ўтиш имконини беради.

Аммо бундай тизимга ўтиш барча истеъмолчиларни 24 соат давомида электр энергия билан барқарор таъминлаш тўлиқ йўлга қўйилган шароитдагина амалга оширилиши мумкин. Сир эмаски, ҳозирги кунда ҳамон электр энергиясини узатишда, хусусан, қишлоқ ҳудудларида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳол аҳоли зич жойлашган ҳудудларда электр энергияси истеъмоли ҳаддан зиёд кўпайиб кетганда кузатилади. Энергетика вазирлиги томонидан аввал ҳам таъкидланганидек, ҳозирги пайтда бир қатор  лойиҳалар амалга оширилмоқда, улар электр энергияси ишлаб чиқарилишини кўпайтириш ва бутун мамлакат бўйлаб барқарор электр энергияси таъмиотини йўлга қўйиш имконини беради. Шунда электр энергиясидан фойдаланишнинг  табақалаштирилган тарифга ўтиш масаласини ҳал қилиш мумкин бўлади.

Қайси амалга оширилаётган лойиҳалар мамлакатда энергия таъминоти барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради? Хусусан, кўп лойиҳалар фаолият юритаётган иссиқлик электр станцияларда (ИЭС) замонавий буғ-газ қурилмаларини (БГҚ) жорий қилишга йўналтирилган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 95 % табиий газда ишловчи ИЭС томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Аммо, уларда амал қилаётган эски технологиялар туфайли соат 22:00 дан сўнг электр блокларни ўчиришга тўғри келмоқда. Бу эса уларни қайта ишга туширишда маълум миқдорда газ йўқотилишига олиб келади. Келгуси 5 йил давомида амалга ошириладиган газ турбинали технологияларга тўлиқ ўтиш газнинг исроф бўлишини ниҳоятда  камайтиришга имконият яратади. Жаҳон тажрибасидан маълумки, бу эса табақалаштирилган кундалик тарифга ўтишга ёрдам беради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech