18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Кенгаш иш бошлади, ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

Ҳиндистоннинг Гужарот штатидаги Аҳмадобод шаҳрида бугун, 17 январь куни Ўзбек-Ҳинд ишчи кенгашининг биринчи йиғилишида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Унда Ҳиндистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари, шунингдек, юртимиз вазирликлари ва маҳкамалари вакиллари иштирок этади.

Кенгаш икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш мақсадида тузилган. Кенгаш потенциал инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилиш ва амалга оширишга пойдевор бўлиши, товар айланмасининг ўсишига, шунингдек, транспорт алоқаларини ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон ўртасида транзит йўлакларни кенгайтириш учун шароитлар яратишга хизмат қилиши лозим.

Ҳиндистон саноат конфедерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида Ўзбек-Ҳинд ишчи кенгашини барпо этиш бўйича келишув 2018 йилнинг сентябрь ойида имзоланган, шу йилнинг 24 декабрида миллий кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда замонавий малака ҳамда тажрибаларни татбиқ этиш учун ССП ҳузурида Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Ўзбек-Ҳинд маркази ташкил этилди.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech