28 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Урбанизация
6 Фев  2020 3073

Давлат қурилиш назоратининг янги тартиби

2020 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-4586-сонли «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартиби жорий этилади.

Шунингдек, Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қарор билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида қатор ҳуқуқлар берилди.

Жумладан, инспекциялар бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, қуйидаги талаб ва тартиб-таомиллар бекор қилинади:

- 2020 йил 1 мартдан бошлаб бюджетдан молиялаштириладиган объектлардан ташқари капитал таъмирлаш объектларида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича талаблар;

- инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар (белгиланган муддатларда босқичма-босқич), деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech