16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Спорт
8 Авг  2019 502

Жаҳон чемпионатида дастлабки медаль қўлга киритилди

Хабарингиз бор пойтахтимизда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

- 33 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Муҳаммадамин Алиев мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Вакилимиз турнир давомида Бразилия, Филиппин, Швеция терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Афсуски, финал учун кечган жангда юртдошимиз украиналик Максим Маненковга 17:31 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу терма жамоамиз учун мазкур жаҳон чемпионатида қўлга киритилган дастлабки медаль бўлди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech