22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +39,6 °C

Долзарб
3 Янв  2019 1234

Данияда темир йўл ҳодисаси оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

2 январь куни Данияда юз берган темир йўл ҳодисаси оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши жабрланган. 

Хабарда ёзилишича, бахтсиз ҳодиса эрталаб Даниянинг икки йирик ─ Зеландия ва Фюн оролларини туташтирувчи Катта Бельт кўпригида юз берган.

Кўприкда ҳаракатланаётган алкоголь маҳсулотлари ортилган юк поезди тўсатдан тўхташи оқибатида ундаги юклар мамлакат пойтахти Копенгаген томон ҳаракатланаётган йўловчи поездига учиб тушган. 

Оқибатда Катта Бельт кўпригида поезд ва автомобиллар ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech