09 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Саломатлик
24 Июл  2020 1207

COVID-19га қарши курашда кўмак бериш учун юртимизга турк мутахассислари консультант сифатида келишди

Президентимиз топшириғига асосан юртимиздаги COVID-19га қарши кураш марказий штабига коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича консультантлари сифатида турк мутахассислари ташриф буюрдилар.

Улар орасида Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий кенгаши аъзоси, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, профессор Режеп Озтюрк, Хасеттепе университети илмий кенгаши аъзоси, жамоатчилик саломатлиги бўйича мутахассис, профессор Левент Акин ва Анқара шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, профессор Хатитсе Рахмет Гюнер бор.

Бугун юртимиз Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов консультантларни қабул қилди ва мамлакатимизда COVID-19га қарши олиб борилаётган чоралар ҳақида батафсил гапириб берди.

Учрашув иштирокчилари янги коронавирус инфекциясини профилактикаси ва даволашнинг амалий жиҳатлари, ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. Тадбирда соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг тафсилотлари ҳам муҳокама қилинди.

Туркия мутахассислари билан соғлиқни сақлаш соҳасида кенг ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди. Бунда таълим соҳасидан тортиб, ихтисослашган тиббиёт муассасалари ўртасидаги тажриба алмашув, мураккаб жарроҳлик амалиётларини биргаликда ўтказиш, тиббий жиҳозлар билан таъминлашгача йўналишлар қамраб олинган.

Томонлар турли ёшдаги беморларда COVID-19 касаллиги, янги турдаги коронавирус инфекциясининг характерли белгилари, ушбу касалликнинг ўзига хос белгилари, диагностика усуллари, даволаш протоколлари, соғайган беморларни кузатиш ва бошқа мавзуларни муҳокама қилдилар. Реанимация бўлимларида ўта оғир беморларни даволашнинг сўнгги усулларига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.

COVID-19 глобал муаммосининг инқирозли кўринишларини олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, олдинги сафларда хизмат қилаётган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ҳамда касаллиги гумонланганларни карантинга олиш ва беморларни даволаш тадбирлари бутунлай давлат томонидан қопланиши бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар Туркия вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида турк мутахассислари тиббиёт муассасалари, жумладан бирламчи тиббиёт муассасалари ва Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган кўп тармоқли махсус шифохона иш фаолияти, касалланган беморларни даволаш баёнлари, юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ бўлган эпидемиологик вазиятни батафсил ўрганиб чиқадилар, илмий-амалий тадбирларда иштирок этадилар ҳамда юртимизнинг турли ҳудудларида даволанаётган аҳволи ўта оғир беморларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида онлайн видеоконференциялар ўтказадилар.

Шунингдек, Туркия Республикасининг COVID-19га қарши курашда ижобий тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш имконияти кўриб чиқилиши режалаштирилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech