18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,4 °C

Биласизми?
24 Янв  2019 1458

Уйдагидай бўлинг, аммо бекатда эканингизни унутманг

Қиш, қор, аччиқ совуқ. Одамлар тезроқ иссиққина уйига етиб олиш мақсадида тоқатсизланиб автобус кутмоқда. Аммо шинам жойнинг ўзи шундоққина бекатнинг ўзида бўлса-чи?

Алматида шинам бекатлар пайдо бўлди. Бу кампания тижорий лойиҳа асосида амалга оширилган.  Кўзни қамаштирмайдиган майин ёруғлик ускунаси, қулай ўриндиқ ва камалакнинг турли рангларидаги ёстиқчаларни рекламани тақдим этувчи ташкилотдан топиш мумкин. Бундай ностандарт ёндашувга аҳоли яхши баҳо берди, албатта. Улар ҳатто, ушбу ноодатий кўринишларда фото ва селфилар қила бошлашди ҳам. Бу компанияга фойда келтирадими? Сўзсиз! Бу барча гениал нарсалар – оддий, деган иборани эслатиб ҳам юборади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech