16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Яшил сайёра
21 Фев  2019 6573

Мунтазам тозаланадиган жой эмас, балки чиқинди ташланмайдиган жой тозадир

Келинг, кунилик ташвишлардан чалғиб, атрофга разм соламиз - бу бизнинг мамлакат, шаҳар, туман, кўча, уй. Афсуски, атрофимизни ўраб турган чиқиндилар ҳам бизники. Бунда кўча, хиёбон, парк ва шунчаки турар-жойлар манзарасига «уйғун» ва кўзимиз ҳам кўникиб кетган чиқиндилар исталган кишида ички норозилик уйғонади, албатта. Кўчадаги чиқиндилар – кичик ватанимиз, одамлар, ва ниҳоят, ўзимизга бўлган муносабатни билдиришини англашимиз лозим. Аммо муаммо ҳақида гапириш камлик қилади, бундан кўчаларимиз тоза-озода бўлиб қолмайди. Буни амалда бажариш керак. Энди ушбу жараёнга аниқ шакл бериш ва ташкил этишнинг вақти келди. Тошкентда 11 дан 17 мартга қадар ўтказиладиган «Hashar Week» ижтимоий лойиҳаси ташкилотчилари ҳам айнан, шу фикрда.

 

Ушбу ижтимоий лойиҳага тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган брифингда ташкилотчилар унинг мақсад ва вазифаларини маълум қилишди.

Мазкур лойиҳа муаллифи Суна Парк «Hashar Week»нинг кенг жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитнинг ифлосланиши, экология ва чиқиндиларга бўлган муносабат маданиятига қаратишга йўналтирилганини таъкидлади.

Бир ҳафта мобайнида тўртта: ҳаракат, маърифат, санъат, бизнес йўналишда тадбирлар ўтказилади.

Ҳаракат:

- чиқиндиларни пластика, қоғоз, шиша ва пластикларга сараланг;

- «Hashar Week» иловасини юклаб олинг ва акцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг;

- сараланган чиқиндиларни қабул қилиш пунктларига топширинг (11 туманда сараланган чиқиндиларни қабул қиладиган 21 та қабул қилиш пункти ташкил этилади) ва қимматбаҳо мукофот эгасига айланинг;

Маърифат:

- Тошкентнинг 22 та мактабида интерфаол экодарслар;

- 4 маъруза.

Санъат:

- Тошкент Фотосуратлар уйида Татьяна Фадеева, Шарифа Шарифхўжаева, Санжар Жабборов, Нуриддин Расулов, Диёра Розиқова ва Оксана Данилевскаялар иштирокида бадиий кўргазма.

Бизнес:

  - «Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёти: иллюзиями ёки ҳақиқат?» конференцияси;

- «яшил» стартап лойиҳалар тақдимоти;

  - «Ўзбекистонда экотуризмнинг салоҳияти» борасида баҳс-мунозара.

Чиқиндиларга бўлган муносабат борасидаги танлов «истайман/истамайман»дан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлашнинг янги тизимини барпо этишга ҳисса қўшаётганини англаган ҳар бир киши шаҳардаги тозалик ва озодалик учун масъулдир. Биз, том маънода барча учун шинам ва қулай бўладиган тоза-озода шаҳарни барпо этиш йўлида биринчи қадамларни қўйишимиз лозим. «Hashar Week» лойиҳасида иштирок этиш ҳар биримиз учун ана шундай биринчи қадамлар бўлиши мумкин.

Галим Муртазаев.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech