23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Хавфсизлик
9 Июл  2019 400

Чироқчидаги автоҳалокатда икки киши вафот этди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  8 июль куни соат 14.05 ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида иккита “Нексия” русумли автомобиль иштирокида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Хабарда айтилишича, шу туманда яшаган, 1994 й.т. Ш.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Еттитом-Қарши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Аннарўз қишлоғида яшовчи, 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия”автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб воқеа жойида ва Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия”автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этганлар .Шунингдек, ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech