29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Агросектор
8 Мая  2020 596

Чироқчида тарвуз пишди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тарвуз етиштирувчи деҳқонлар 2020 йил 7 та давлатга 100 минг тонна тарвуз экспорт қилади.

Айрим деҳқонлар томонидан етиштирилган тарвузлар пишиб, йирик савдо марказларига етказиб берилган.

Маълум бўлишича, 2020 йил 385 та фермер хўжалиги ва 591 та томорқа эгалари 14 минг гектар майдонда тарвуз етиштирмоқда. Шундан 5 минг гектардан ортиқ майдонга экилган эртапишар тарвуз 10 майдан бошлаб сотувга чиқади.

Чироқчилик деҳқонлар етиштирган тарвуз Россия, Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус каби 7 та давлатга экспорт қилинади. Ўз ишининг усталари ўтган йили 25 минг тонна тарвуз экспорт қилган бўлса, бу йил 100 минг тонна тарвуз сотишни режа қилишган, деб хабар беради Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech