03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,6 °C

Хавфсизлик
15 Апр  2020 542

Чипта ҳақиқий эмас

Қарши шаҳрида жойлашган МЧЖнинг 33 ёшли ижрочи директори, 32 ёшли таъсисчиси ва 47 ёшли ғазначиси қалтис ишга қўл урдилар.

Улар 2020 йил 8 январь кунидан 15 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, 38 нафар фуқарони чув туширишган.

Аниқланишича, шу давр ичида «Қарши-Москва», «Самарқанд-Москва» ва «Тошкент-Москва» йўналишлари бўйича авиа рейслар учун ноқонуний, рўйхатдан ўтмаган чипталар сотиб, ушбу 38 нафар фуқаронинг жами 75 284 476 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан ушбу учала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech