19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3 °C

Хавфсизлик
9 Июл  2019 726

Чилонзорда содир этилган қотиллик фош этилди

7 июль куни фуқаролар Ю.М (1976 й.т., эркак) ва А.Г.лар (1991 й.т., эркак) Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга бориб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.

8 июль куни соат 06:00 ларда ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ю.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ю.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech