02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Хавфсизлик
24 Мар  2020 514

Чет элдан қайтган 30 кишидан 18 COVID-19

Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, «COVID-19»ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган. Яна бир мисол, хорижда бўлган эр-хотиндан 7 нафар оила аъзоларига коронавирус инфекцияси юққан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech