03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
29 Июн  2020 207

Чет элдаги ватандошларимиз эътиборда

Ўтган ҳафта Россиядан 6 та чартер рейсда 1 минг 767 нафар фуқаро олиб келинди.

Жорий йил 21 июндан 27 июнгача мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси кўмагида ушбу мамалакатдан 1 минг 767 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Бу вақт оралиғида Москвадан иккита (522), Екатеринбург (267), Қозон (276), Новосибирск (192) ва Санкт-Петербург (510) дан биттадан чартер рейс амалга оширилди.

Мазкур рейслар орқали биринчи навбатда қариялар, соғлиғидан шикояти бор инсонлар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар Ўзбекистонга қайтишди.

Бундан ташқари, элчихона томонидан ўтган бир ҳафтада «Меҳр» хайрия лойиҳаси доирасида моддий жиҳатдан қийналиб қолган 640 нафар ватандошга бир марталик пул маблағлари тўлаб берилди. Моддий кўмакнинг умумий миқдори 4 миллион 282 минг 340 рублни ташкил қилди.

Халқаро ташкилотлар маълумотига кўра, 29 июнь ҳолатида Россияда коронавирусга чалинганлар сони 634 минг 437 тани ташкил қилмоқда. Сўнгги кунда 6 минг 791 нафар инсон касалликка чалинган. Карантин бошидан буён 399 минг 87 киши ушбу касалликдан буткул тузалган. Вафот этганлар умумий сони эса 9 минг 73 тани ташкил қилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech