10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,1 °C

Долзарб
3 Июн  2020 388

Чет эл фуқароси уйидан фойдаланса бўлади

Россияда уй-жойга эга бўлган чет эл фуқароси бошқа хорижий фуқарони рўйхатдан ўтказишга рухсат бериши мумкин.

Россия Парламенти уй-жойга эга бўлган чет элликларга ўз уйида хорижий давлат фуқароларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи янги қонунни қабул қилди.

Шу пайтга қадар, чет эл фуқаролари юқори малакали мутахассислардан ташқари бошқа чет эл фуқароларини яшаш жойида яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтказишга ҳақли эмас эди.

Эндиликда чет эл фуқароси миграцион рўйхатга олиш органини хабардор қилгандан кейин чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ўз яшаш жойини фойдаланиш учун бериши мумкин.

Чет эл фуқароси келгани тўғрисидаги хабарнома баъзи ҳолатлар истисно этилган ҳолда у келган кундан бошлаб етти иш кунида тақдим этилиши зарур.

Қонунчиликдаги ушбу ўзгариш мигрантларнинг рўйхатдан ўтиш жараёнини соддалаштириши кутилмоқда, деб хабар беради ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech