19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
4 Мар  2019 1508

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни прописка қилишда енгиллик яратилди

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олиш учун аризага илова қилинадиган уй-жой мулкдорининг турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси ўзи бориб берилганда нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.

Шунингдек, Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун ариза берганларида аризага илова қилинадиган уй-жой ҳужжатлари нотариал тасдиқланиши талаб қилинмайди.

Киритилган қўшимчаларга кўра доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда уч сутка мобайнида аризачи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.

Қуйидагилар бундан мустасно:

  • турар жой сотиб олинганда;
  • яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;
  • васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;
  • меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;
  • даволаш муассасаларида даволанаётганда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech